Ш. ҚУРБОНОВНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғида 2020 йил 17 июнда фойдаланувчи Азаммат Мурратов томонидан эълон қилинган мурожаат юзасидан маълумот
Даъвогар - Термиз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фуқаро Ш. Қурбоновнинг манфаатини кўзлаб жавобгар Сурхондарё вилоят Радиотелеузатиш Маркази ДУКга нисбатан “Иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш, иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ва ўз мутахассислиги бўйича бошқа доимий иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақида”ги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига мурожаат қилган.
Мазкур фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2019 йил 4 декабрда мазмунан кўрилиб, фуқаролик иши юзасидан суд-бухгалтерия экспертизаси тайинлаша хақида ажрим қабул қилинган ва фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Қашқадарё вилоят бўлимига юборилган.
Ушбу ажримнинг ижроси юзасидан, Суд экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлими томонидан экспертиза хулосаси келиб тушганидан сўнг, суднинг 2020 йил 13 майдаги ажрими билан фуқаролик иши иш юритишга тикланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2020 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантириган.
Унга кўра, даъвогар Термиз шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг фуқаро Ш. Қурбоновнинг манфаатида жавобгар Сурхондарё вилоят Радиотелеузатиш маркази давлат унитар корхонасига нисбатан иш ҳакларини қайта ҳисоб-китоб килиш ҳақидаги дастлабки даъво аризаси ҳамда даъвогар Ш. Қурбоновнинг жавобгар Сурхондарё вилоят Радиотелеузатиш маркази давлат унитар корхонасига нисбатан иш хақларини кайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ва ўз мутахассислиги бўйича бошқа доимий иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳакидаги кўшимча даъво аризаси қисман каноатлантирилган.
Жавобгар Сурхондарё вилоят Радиотелеузатиш маркази давлат унитар корхонаси ҳисобидан манфаатдор шахс Ш. Қурбоновнинг фойдасига иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 1 530 846 сўм ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2020 йил 3 июндаги ажримига кўра, фуқаролик ишининг бир қисми бўйича иш юритишдан тугатилган.
Унга кўра, даъвогар Ш. Қурбоновнинг мутахассислиги бўйича бошқа доимий иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаби бўйича қисми иш юритишдан тугатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ва ажримига нисбатан ҳозирги кунга қадар шикоят ёки протест келиб тушмаган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати