September 23, 2020

Н. АБДУГАППАРОВНИНГ ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғидаги Олимжон Тўхтаназаров томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан маълумот

Бекобод туман маъмурий суди томонидан аризачи Нуриддин Абдугаппаровнинг Бўка туман хокимининг 2019 йил 30 январдаги № 182-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза шикояти юзасидан маъмурий иш мазмунан суд муҳокамасида кўрилиш учун 2020 йил 6 август кунига тайинланган.

6 август куни жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди биносида суд мухокамаси бошланиб, аризачи ва тарафлар кўрсатмалари тингланган ва суд мажлиси 13 августга қадар қолдирилган.

13 август куни судья ёрдамчиси кассалиги сабабли суд мажлиси 20 агустга қадар қолдирилган.

20 август куни суд мажлиси тўлиқ таркибда давом эттирилиб, суд мухокамасига тегишли тартибда келган гувоҳлар сўроқ қилинган.

27 август куни суд муҳокамаси давом эттирилиб, қўшимча гувоҳлар сўроқ қилиниб, суд музокарасига ўтилган ҳамда шу куни ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати