Фуқаро С. Бобоназаровнинг видеомурожаати юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди иш юритувига Сарвар Бобоназаров ва бошқаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иши 2021 йил 10 май куни келиб тушган.
Сарвар Бобоназаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 195-моддаси билан айбдор, деб топилган. Шунингдек, мазкур маъмурий иш доирасида Санжар Бобоназаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан, Зоҳирбек Юсупов эса ушбу Кодекснинг 195-моддаси билан айбли, деб топилган. Суд томонидан Сарвар Бобоназаровга ушбу кодекснинг 34-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳуқуқбузар Санжар Бобоназаровга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳуқуқбузар Зоҳирбек Юсуповга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мазкур маъмурий иш 2021 йил 15 июнь куни Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясида мазмунан кўриб чиқилиши маълум қилинади.
Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан
алоқалар бошқармаси