Мирзо Улуғбек туманида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”сининг ижроси таъминланмоқда
Жорий йилнинг 15-17 сентябрь кунлари Мирзо Улуғбек тумани “Катта Қорасув”, “Шукур Бурхонов”, “Шўртепа”, “Чимён”, “Гулсанам” “Асака”, “Мирзакалон Исмоилий”, “Турон” “Бўз” маҳаллаларида жорий йилнинг 30 июнь куни Давлат раҳбари ҳузурида ўтказилган одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган 49-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”сининг ижроси юзасидан сайёр учрашувлар ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши котиби ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”си” ижроси ҳамда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”сида белгиланган вазифаларнинг ижросига доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қўшма қарори муҳокама қилинди.
Учрашувларда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси Ш.Бакаев ва судьяси Ф.Тураходжаев “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар юзасидан, хусусан, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, коррупцияга қарши курашиш масалалри юзасидан кенг тушунтиришлар бериб ўтишди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди