Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилинган “Ким ҳақ: аукционда ғолиб бўлган тадбиркорми ёхуд биноси савдога қўйилган мулкдорми?” сарлавҳали мақола юзасидан
Норин туман маъмурий судининг иш юритувига “Ҳаққулобод савдо қурилиш комплекси” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлимининг 2017 йил 25 августдаги ҳамда 2018 йил 12 майдаги мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида”ги аризаси 2019 йил 7 августда келиб тушган бўлиб, Норин туман маъмурий судининг 2019 йил 27 августдаги хал қилув қарорига асосан шикоят ариза қаноатлантирилган.
Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлимининг 2017 йил 25 августдаги ҳамда 2018 йил 12 мартдаги мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилган.
Норин туман маъмурий судининг 2019 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан учинчи шахс Ў. Худойбердиев томонидан апелляция шикояти келтирилиб, Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 5 майдаги қарори билан Норин туман маъмурий судининг 2019 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Учинчи шахс Ў. Худойбердиевнинг Норин туман маъмурий судининг 2019 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 5 декабрдаги қарори устидан берган назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 11 мартдаги қарори билан қаноатлантирилиб, Норин туман маъмурий судининг 2019 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 5 декабрдаги қарори бекор қилинган.
“Хаққулобод савдо қурилиш комплекси” МЧЖнинг шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар
бошқармаси