October 7, 2020

“Йўл ҳаритаси”нинг ижросини таъминланмоқда

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси М.И.Закирова, Бектемир туман прокуратураси, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Т.Умарова ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бектемир туман бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Қ.Бакаевалар томониданБектемир тумани 289-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати эрта никоҳни олдини олиш ва оилаларнинг ажралишини камайтиришга эришиш ҳамда вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 30.06.2020 йилда ўтказилган одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирларига бағишланган 49-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл ҳаритаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Закирова Маликахон Икрамовна,

Фуқаролик ишлари бўйича Бектемир туманлараро суди судьяси