ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ШУ ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИДА 27 НАФАР ШАХС ОҚЛАНГАН
Жиззах вилоят телерадокомпаниясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят судлари раислари, ўринбосарлари томонидан 2020 йил 9 ойида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият якунлари ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ахборот берилди.
Таъкидландики, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2020 йил 9 ойида жами 116 нафар шахсга нисбатан 852 та жиноят иши кўриб тамомланган. 935 шахсга нисбатан 683 та иш бўйича ҳукм чиқарилган. Вилоят судининг барча инстанцияларида 27 шахс оқланган. 125 нафар шахс суд залидан озод қилинган, 168 шахсга нисбатан 156 та жиноят ишлари тарафлар ярашганлиги муносабати билан ЖК 661моддасига асосан тугатилганлиги, жамоат ташкилотлари томонидан берилган кафиллик хатларига асосан 86 нафар, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 21 нафар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кафиллиги асосида
65 нафар шахсларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Судланганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга, мурожаатлар 27,8 фоизга камайган.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан ўтган 9 ой давомида 5.989 та фуқаролик ишлари кўриб якунланган, бу ўтган даврга нисбатан 1263 тага кўпайган. Низосиз талаблар бўйича 2.818 та 3.8 млрд сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилган, 5.989 та фуқаролик ишларининг 5.130 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 503 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 356 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. Судга мурожаат этишда 1.5 млрд сўм давлат божи тўланиб, ишни кўриш якуни бўйича судлар томонидан 3.7 млрд сўм давлат божи ундириш белгиланган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 131 та хусусий ажримлар, ишга тиклаш ҳақидаги ишлар 10 тага алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари 7 тага кўпайган. иш ҳақи ундириш ҳақидаги суд буйруқлари 357 тага камайган бўлиб, фуқароларга жами 1.8 млрд сўмлик ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақлари ундириб берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан ишлар тарафлар яшайдиган ҳудудга бориб сайёр суд мажлисларида кўрилган ҳамда суд мажлислари судларда ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали масофадан олиб борилган.
Жиззах вилоят маъмурий судларининг иш юритувига 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 14 минг 309 шахсга нисбатан 12 004 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1680 шахсга нисбатан 1674 та иш ёки 11,6 фоизга камайган. Ишларнинг 2330 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган. Шу даврда 7882 та маъмурий иш бўйича
8978 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган. Жариманинг 1.6 млрд сўми ихтиёрий тўланган. Йўл қўйилган камчиликлар учун 169 та тақдимнома киритилиб, 7 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий чора қўлланилган.
Шу даврда 3226 шахсга нисбатан 2555 та маъмурий ишлар тугатилган. Ҳуқуқбузарлик содир этганлардан 504 нафари 60 ёшдан ошганлар, 1566 тасини аёллар, 21 таси вояга етмаганлар, 25 та чет эл фуқаролари ва 37 тасини фуқаролиги бўлмаган шахслар, 3221 таси 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилган. Тадбиркорлик билан боғлиқ 711 шахсга нисбатан 699 та иш кўрилган, 291 шахсга нисбатан 283 та иш тугатилган.
Маъмурий судларнинг иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ 415 та ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган. 183 та хусусий ажримлар чиқарилиб, мансабдор шахсларни интизомий жазога тортиш юзасидан хатлар юборилган. 706 та мурожаат қонуний ҳал қилинган.
Вилоят иқтисодий судларига 2020 йил 9 ойи давомида 10063 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 6998 та иқтисодий ишлар кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 267.1 млрд сўм ундирилган. 275 та даъво аризалар қабул қилишдан рад этилган, 1639 та аризалар қайтарилган, ихтиёрий тўланган давлат божлари 549.6 млн сўмни ташкил этган. Давлат бюджетига суд қарорига кўра 8.1 млрд сўм давлат божи ундириш белгиланган. Ишларнинг 1628 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган, 2649 та тадбиркорлик субъектининг 174.6 млрд сўмлик даъволари қаноатлантирилиб, шулардан 1935 таси кичик бизнес субъектларини ташкил этган. Аниқланган қонун бузиш ҳолатлари бўйича 66 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилган. Электрон шаклда 1251 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 381 та илтимосномалар келиб тушган. Вилоят иқтисодий судлари томонидан видеоконференцияалоқа режимида 88 та ишлар кўрилган, бошқа вилоятлар судлари иш юритувларидаги 53 та ишлар юзасидан ВКА режимида суд мажлисларини ўтказишга кўмаклашилган.
Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Юнус Қудратов,
Жиззах вилояти маъмурий суди девонхона мудири