October 13, 2020

Давра суҳбати

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятида халқ депутатлари, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари ҳамда Мирзо Улуғбек туман судлари раислари ва туман адлия бўлими бошлиғи иштирокида шу йилнинг 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида амалга оширилаётган ишларни муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси А.Кариев томонидан ҳозирги кунда фуқаролик суди фаолиятида оид маълумотлар берилиб қонун билан белгиланган фуқаролик судларга мурожаат қилиш тартиби ва айрим тоифадаги ишларни кўриш хусусиятлари юзасидан саволларга батафсил жавоб берилди.

Шунингдек давлат идоралари томонидан фуқароларни ҳуқуқий онгини ҳамда юридик масалаларда ёшларнинг савиясини ошириш масалаларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича фикр алмашилди. Бу масалада суд вакили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 30.06.2020 йилда ўтказилган одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган 49-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикаси янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”сининг 1-бўлим 3–банди 4-қисми ижросини таъминлашга қаратилган эрта никоҳни олдини олиш ва оилаларнинг ажралишини камайтиришга эришиш мақсадида ҳар хафтада ўтказиладиган тарғибот Дастури бўйича маълумот бериб ўтилди.


Сардор Ганиев Фуқаролик ишлари бўйича

Мирзо Улуғбек туманлараро

суди судья ёрдамчиси