ХОРАЗМДА САЙЁР ҚАБУЛ
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш режасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Ушбу сайёр қабулларда Олий суд вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Хусусан, Олий суд судьялари А.Жалилов ва Ж.Тиркашев томонидан 2020 йил 15-16-июнь кунлари Хоразм вилоятининг Хонқа, Хива ва Янгибозор туманларида ўтказилган сайёр қабулларида жами 84 та фуқаро қабул қилинди.
Жами мурожаатнинг 37 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 24 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.
23 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Сайёр қабулларда жиноят ишлари бўйича Хива, Қўшкўпир, Хазорасп, Шовот ҳамда Янгибозор туман жиноят судлари томонидан 16 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.
Янгибозор туман суди томонидан 1 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасига асосан қўшимча жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
3 нафар фуқарога фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди томонидан ҳужжатни тегишлилик факти белгиланиб, ҳал қилув қарори билан нафақага чиқиш масаласи ҳал этилди.
1 нафар фуқаронинг фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида ҳужжатни тегишлилик факти белгилаш ҳақидаги аризаси ОАВ иштирокида қонуний кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 4 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Олий суди номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Олий суд матбуот хизмати