КИТОБ – БИЛИМ МАНБАИ

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири А.Нормуротов, судья ёрдамчиси С.Дониёров, Пайариқ туман прокурори ёрдамчиси Ғ.Абдуғаниевлар томонидан Пайариқ туман 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар билан “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” юзасидан сайёр учрашув ўтказилди.

Кун тартибидаги масала бўйича маърузачи С.Дониёров сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур масалаларга давлат сиёсати даражасида қаралиб, самарали ишлар йўлга қўйилганлигини, жумладан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, аввало, халқнинг ижтимоий турмушини яхшилашга, маънавий маърифий тафаккурни юксалтиришга, барчага бирдек гўзал ва фаровон ҳайотий муҳит яратишга еришишга қаратилганлигини, жамият ҳайотида эзгу қадирят ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавий интелликтуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунё қарашини юксалтиришда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини юксалтиришга жиддий аҳамият қаратганлигини билдирди. Давлат раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича каммися тузуш тўғрисидаги Ф-4789-сонли Фармойиши бу борада кенг кўламли ислоҳатларни амалга оширишга замин яратганлигини, 2017 йил 13 сентиябрда китоб маҳсулотларини нашир этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги ПҚ-3271-сонли қарорнинг қабул қилиниши ва унинг доирасида белгиланган вазифалар ҳам юртимизда китоб маҳсулотларини чоп этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида катта ўзгаришларга замин яратганлигини, шу муносабат билан китоб чоп этиш ва тарқатиш, китоб харид қилиш соҳасида жиддий камчилик ва муоммоларга йечим топилди, китобхон жамиятини таркиб топтиришга, маънавий-маърифий тараққиётга илдам қадам ташланганлигини, мазкур фармойиш ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда уларнинг бўлимларида қарорда белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури асосида режали ва мақсадли ишлар йўлга қўйилганлигини маълум қилди. Хусусан, мамлакат бўйлаб “Ёш китобхон”, “Энг фаол китобхон гуруҳ”, “Энг китобхон оила” танловларининг ташкил қилиниши ва ғолиб китобхонлар турли даражадаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши, йирик нашриётлар томонидан ўзбек халқи ва жаҳон адабиётининг асарлари қайта таҳрирланиб, янада сифатли нашир этилиши, ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож фуқаро ва оилаларга бадиий-естетик салмоқдор китоблар, бадиий адабиётларнинг туҳфа қилиниши ушбу қонунларда белгиланган вазифалар ижроси бўлиши билан бир қаторда аҳоли, хусусан, ёш авлодганинг мутолаа маданиятини камол топтиришга, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга кенг имкониятлар яратиб бермоқда.

Маърузачи С.Дониёров сўзида давом этиб бу борадаги ҳар бир фаолият ҳамиша долзарб ва давомли бўлиб қолишини таъкидлади.

Маърузачилар йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар беришди.

А.Нормуротов,

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири