October 28, 2020

“Менинг маҳаллам, менинг судьям”

2020 йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “ХУСНИОБОД” ва “ҚЎШЧИНОР” маҳалла фуқаролари йиғини биноларида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси иштирокида “Менинг маҳаллам, менинг судьям” дастурига асосан “Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия”, “Биз кексалар жиноятга қарши!” номли мавзуда маъруза машғулоти ўтказилди.

Йиғилишда маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва ходимлари, профилактика инспектори, Юнусобод тумани “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова, кексалар ва ёшлар бўйича ўринбосари И.Ашрапова, туман Нуроний кенгаши аъзоси хонанда О.Мадрахимова, туман бош отинойиси Ш.Умарова, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси в.б. Ф.Исмаилова ва фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суд судьяси Д.Дададжанова иштирок этдилар.

Йиғилиш иштирокчилари юритимиздаги аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларнинг давлат ва жамиятдаги ўрнини, ижтимоий ва сиёсий фаолликларини ошириш, ҳуқуқий маданиятга риоя этиш, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини бузилишини одини олиш, ўзгаларнинг манфаатига зид ҳаракат қилмаслик, жиноятларнинг олдини олиш ва ўз вақтида уларни аниқлашга ёрдам бериш, бепарволикка йўл қўймасликка чақариш мазмунида қизиқарли суҳбат ва маърузалар ўқиб эшиттирилди.

Фукаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Д.Дададжанова томонидан фуқаролик муносабатлари, хусусан оиладаги келишмовчиликлар сабаби, оиладага аёлларнинг ўрни, ёшларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалари юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд амалиёти доирасида тушунтиришлар берилди.

Сардор Ганиев

Фукаролик ишлари буйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судья ёрдамчиси