Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 98-сонли мактаб ўқувчи ёшлари билан учрашув
Хоразм вилоят иқтисодий судларининг ёшлар етакчиси Ф.Саидов томонидан Урганч шаҳридаги 98-сонли мактаб ўқувчи ёшлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори ва Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда таъкидланган фикрларини мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимларини ва масъулиятини ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган ёшларга берилган кафолатлар ҳамда кундалик ҳаётда учраб турадиган бошқа саволларга жавоб олишди.
Р.Умаров,
Хоразм вилоят иқтисодий судининг катта мутахассиси