February 24, 2020

СУД ВА ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ТАЪЛИМ ДАРГОҲИДА

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Ёшлар иттифоқи Навбаҳор туман Кенгаши ва туман ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномаси, 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, улар ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар янги поғонага кўтарилгани, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратилаётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ўқувчиларга ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифалар давлат сиёсати даражасида эканлиги уқтирилди.

Ўқувчилар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ёшларга оид масалалар юзасидан берилган саволларга тадбир иштирокчилари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

 Ш.Тўрақулов,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг архивариуси