БИЗНЕС ОМБУДСМАН ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Ана шундай ислоҳотлардан бири Президентимиз томонидан
2019 йилнинг 27 май санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши бўлди.

Мазкур Фармон доирасида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жойларда аҳоли билан кенг қамровли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинаётганлиги ижобий, албатта.

Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида коррупцияга қарши кураш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари Ш.Камолов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоят бош инспектори (бизнес омбудсман) З.Ўроқов, Навоий вилоят прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бўлими бошлиғи Н.Шарипов, Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М.Турдимов, Навоий вилоят судлари судья ва ходимлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олганлар коррупцияга қарши курашиш учун суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш: муаммолар ва ечимлар, Бизнес омбудсман, прокуратура ҳамда адлия органлари масъул раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Хусусан, йиғилишда коррупция қарши кураш борасидаги ишлар мутлақо янги босқичга кўтарилганлигини, том маънода “коррупцияга қарши уруш” эълон қилинганини шу сабабли порахўрлик каби иллатларнинг содир этилишига қарши курашда барчанинг фаол қатнашиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида, жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси ўринбосари Ш.Камолов йиғилиш қатнашчиларига “...биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра унинг барвақт олдини олишга ўтиш керак”лигини алоҳида таъкидлади.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси