December 25, 2020

Сайёр суд мажлисида суд тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев бошчилигида Кармана тумани Талқоқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида 7 нафар маҳкум ва маҳкумаларсодир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, судья А.Сайдуллаев томонидан давра суҳбати ўтказилиб, суд тизимига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 621-боб киритилиб, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги назарда тутилаётганлиги, бунда

- ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувлар тушунилиши,

Қуйидаги шартларга асосан яъни, - гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса,

- илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса,

- гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса келишувлар тузилишини.

Шунингдек, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказилиши белгиланаётганини, бунда дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилишини,

- тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши кераклиги,

- суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси иштирок этиши шартлигитушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “бир суд – бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши натижасида судларда апелляция ва кассация тартибида ишларни кўриш тубдан такомиллаштирилиши назарда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Сенат томонидан мақулланди. Унга кўра жиноят ишлари бўйича апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи 10 кундан 20 кунгача узайтирилмоқда, ишларни кассация тартибида кўриш фақатгина Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан кўрилиши белгиланиб, бу билан муайян ишлар бўйича тез фурсатларда якуний тўхтамга келиш билан фуқароларнинг сарсонгарчиликни баратаф этиши ва фуқароларга қулайлик яратишига олиб келинади.

Хулоса қилиб айтганда, суд-ҳуқуқ тизимида киритилаётган ўзгаришлар одил судловни оширишда, жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

А.Сайдуллаев,

жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Кармана туман суди судьяси