November 9, 2020

О. АБИДОВНИНГ БИЛДИРИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ назорати» гуруҳида Озад Абидовнинг билдириши юзасидан

Аниқланишича, даъвогар – Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “KHOREZM TECH” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ТИФ “Миллий банк” Урганч бўлимидан жами 1 700 000 000 сўм етказилган зарар ва ортиқча ҳисобланган фоизларни ундиришни сўраб Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилган.

Суднинг 2018 йил 4 майдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида Республика ТИФ “Миллий банк”и жалб қилинган.

Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-1802/2301-сонли иш доирасида 2018 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Хоразм вилояти иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 4-2201-1802/2301-сонли иш доирасида 2018 йил 25 августдаги қарори билан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Репспубликаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 18 июндаги қарорига асосан даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “KHOREZM TECH” Ўзбкекистон-Корея қўшма корхонаси томонидан берилган назорат шикоятини қаноатлантириш рад қилинган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати