АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Хоразм вилояти Шовот тумани “Остона” маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Шовот туманлараро иқтисодий суди, туман адлия бўлими, профилактика инспектори ва маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этди.
Ушбу учрашувни ташкил қилишдан асосий мақсад аҳолини мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан таништириш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Тадбирда Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Джамолов сўз олиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, йиғилишда Шовот тумани адлия бўлими бошлиғи Н.Раҳимов тадбикорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш мавзусидаги маърузаси тингланди.
Тадбир доирасида ташкил этилган сайёр қабулда Б.Рахимов, О.Иноятов ва М.Оллабергановаларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларга керакли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Р.Иркаев,
Шовот туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири