А. ЙЎЛДОШЕВНИНГ ИШИГА ОИД
“Pomuq24” ахборот каналида эълон қилинган фуқаро А. Йўлдошевнинг видеомурожаатиюзасидан маълумот
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувига даъвогар Акбар Йўлдошевнинг жавобгар “DUNYO-M” АЖга нисбатан ишга тиклаш меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни бекор қилиш, мажбурий прогул вақтлар учун ойлик иш ҳақи хамда маънавий зарарни ундириш хақидаги фуқаролик иши 2020 йил 22 июнь куни келиб тушган.
Аризани кўриб чиқишлик 2020 йил 16 июль кунига тайинланган ва тарафлар тегишли тартибда суд мажлисига чақирилган. Тарафлар суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд мажлисини тарафларни чақириш мақсадида 2020 йил 24 июль кунига қолдирилган.
Шунингдек, 2020 йил 24 июль кунида фуқаролик иши кўрилиб тарафларнинг фикри эшитилди, суд мажлисини қўшимча хужжатларни олиш мақсадида 2020 йил 18 август кунига қолдирилди.
Фуқаролик иши 2020 йил 18 август куни тарафлар иштирокида кўрилиб, даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Суднинг ушбу ҳал қилув қарори устидан 2020 йил 7 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига Қарши шаҳар прокуратураси томонидан апелляция тартибида протест ҳамда жавобгар “DUNYO-M” АЖ томонидан апелляция тартибида шикоят аризалари келиб тушган бўлиб, ҳозирда расмийлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати