March 31, 2021

Б. НОРОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН

Бахшилло Норов қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, жами 65 та ҳолатда жабрланувчиларга 2016 йил декабрь ойидан 2020 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ўзи томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон беришни ваъда қилиб, уларга моддий ва маънавий зарар етказган. Бунда фирибгарлик йўли билан жабрланувчиларнинг жами 10 113 581 959 сўм пулларини алдов йўллари билан қўлга киритган.

Б. Норов ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор, деб топилган.

2021 йил 10 март куни Б. Норов ва бошқаларга оид жиноят иши туман судининг иш юритувига келиб тушган. Мазкур жиноят иши туман суди иш юритувидаги 1-2013-2001/91-сонли жиноят ишига қўшиб кўриш учун бирлаштирилиб, ишни суд мажлисида мазмунан кўриш жорий йилнинг 19 март кунига тайинланган. Мазкур жиноят иши бўйича судланувчилар ва жабрланувчиларнинг барчаси суд мажлисида сўроқ қилинган.

Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди

Жамоатчилик ва ОАВ билан

алоқалар бошқармаси