ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Е.Утениязов, Амударё тумани маъмурий суди раиси М.Каримбаева, Амударё туман иқтисодий суди раиси У.Сабировлар Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари билан учрашди.
Йиғилишда мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида ёшлар хабардорлигини ошириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир доирасида ўқувчиларга фуқаролик ишлари бўйича туман суди ва туман иқтисодий судининг янгидан қуриб битказилган замонавий биносига саёҳат уюштирилиб, бу ерда фуқаролар ва суд ходимлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди