April 23, 2021

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган М. Ахмедов ва Н. Жураевга оид жиноят иши бўйича видеомурожаат юзасидан

Фарғона вилоят судининг 2021 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра М. Ахмедов Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; Н. Жураев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

М. Ахмедов ва Н. Жураев ўз ҳимоячилари билан ушбу суд ҳукмидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция тартибида шикоят келтиришди. Ҳозирги кунда мазкур апелляция шикояти Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилаётгани маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси