М. УББИНИЯЗОВНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғидаги фуқаро Мурат Уббиниязовнинг билдириши юзасидан маълумот
Нукус шаҳар, Қорақалпоғистон кўчаси, 30-уйнинг 13-14 хонада яшовчи М. Уббиниязовнингсуд қарорларидан норози бўлиб ёзган аризаси Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйичасудида назорат тартибида ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2013 йил 22 январь кунги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Нукус шаҳар ҳокимлигининг жавобгар М. Уббиниязовга қарата турар жойдан мажбурий чиқариш ва жойни мажбурий буздириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилиб, Нукус шаҳар ҳокимлигига М. Уббиниязовнинг Нукус шаҳар, Қорақалпоғистон кўчасидаги 30-уйнинг 13-14 хонаси учун 80 833 871 сўм компенсация пулини тўлаб бериш мажбурияти юклатилган, шунингдек, Нукус шаҳар, Қорақалпоғистон кўчасидаги 30-уйнинг 13-14 хонасини Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан буздириш белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйичаОлийсуди кассация инстанциясининг 2013 йил 28 февраль кунги ажрими билан ушбу суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Сабаби, иш ҳужжатларига қараганда, М. Уббиниязовга тегишли булган Нукус шаҳар, Қорақалпоғистон кўчасидаги 30-уйнинг 13-14 хоналари бир турар жой сифатида давлат руйхатидан ўтган. Ушбу турар жойда М. Уббиниязов оила аъзолари билан 2010 йилгача яшаб, 2012 йилгача уни ижарага берган. Бу факт Нукус шаҳар “Ғәрезсизлик” 51-сонли МФЙнинг 2012 йил 13 октябрдаги 708-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 апрелдаги 05/1-358-сонли ва 2011 йил 9 декабрдаги 01-02-23-982-сонли баённома қарорига асос 2011 йил 21 декабрда Нукус шаҳар ҳокимининг 118/12-46-сонли “Нукус шахрининг Қорақалпоғистон кўчаси бўйидаги кўп қаватли турар жой иморатларини қуриш учун ер майдонларин ажиратиш туғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга кўра ушбу ҳудудда жойлашган 1950 йил қурилган эски икки қаватли 23, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 32 ва 34-сонли турар жойларни қонунда белгиланган тартибда бузиб, урнига биринчи қавати савдо хизмат кўрсатиш бўлими булган 4 қаватли турар жойлар қуриш белгиланган.
Шу муносабат билан турар жойлар беғараз баҳоловчилар томонидан баҳоланиб, турар жойларнинг урнига уларнинг мулкдорларининг розилиги билан компенсация пуллари тўланган. М. Уббиниязовга тегишли булган турар-жой “Нукус баҳолаш ва консталтинг” МЧЖ баҳолаш маркази томонидан 49 470 934 сўмга баҳоланган. Лекин М. Уббиниязов ушбу компенсация пулини олишдан ва уйини бушатиб беришдан бош тортган. Шу сабабли суд низоли турар жойнинг бозор нархи аниқлаш мақсадида суд қурилиш-техника экспертизасини тайинлаган ва унинг натижасида турар жойнинг бозор нархи 80 833 871 сўмни ташкил этганлиги ҳақидаги экспертнинг хулосаси олинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасида “Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачи ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин” делинган булса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қуйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга еткизилган зарарларни қоплаш тартиби туғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарор бош режаларга, шунингдек шаҳарлар ва посёлкаларнинг турар жой туманлари ва микротуманларини муфассал режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади” деб белгиланган.
Шу сабабли суд ушбу низом ва қарор талабларини инобатга олган ҳолда ҳамда М. Уббиниязов турар жойни бузиш ҳақидаги ҳоким қарорининг устидан судга даъво қилмаганлигини, низоли турар жойда ҳозирги кунда яшаш имконияти йуқлиги ҳисобга олиниб Нукус шаҳар ҳокимлигининг даъвосини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати