Г. МИРЗАЕВАНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро Г. Мирзаевага нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича берилаётган билдиришлар юзасидан маълумот
Андижон шаҳар маъмурий судининг иш юритувига Гулчеҳра Мирзаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материал 2020 йил 30 октябрь куни келиб тушган.
Бироқ, ушбу материл “E-XSUD” электрон маълумотлар базаси орқали келиб тушмаган, 2020 йил 3 ноябрь куни Г. Мирзаевага нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш “E-XSUD” электрон маълумотлар базаси орқали келиб тушган ва шу куни иш юритувига олинган.
2020 йил 30 октябрь куни 20-сонли реестр орқали тарафларга суд мажлиси 2020 йил 3 ноябрь куни соат 10.00 га белгиланганлиги тўғрисида чақирув хати берилган.
Бундан ташқари Г. Мирзаеванинг мобил телефонига +998 (74) 227-61-82 телефон рақами орқали (2020 йил 30 октябрь куни соат 11.30 да) хабар қилинган ва суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаслик оқибатлари ҳақида тушунтирилган, шунингдек телеграмма ҳам берилган.
Бироқ белгиланган куни айтилган вақтга жабрланувчилар келган бўлсада, лекин Г. Мирзаева келмаган ва суд мажлиси 2020 йил 5 ноябрь куни соат 10.00 га қолдирилган.
Шу куни соат 11.00 ёки 12.00 да Г. Мирзаева суд биносига келиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқмагани, қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адвокат (ҳимоячи) жалб қилишини билдирган.
2020 йил 4 ноябрь куни Г. Мирзаеванинг ҳимоячиси Д. Қорабоева келиб иш материаллари билан танишиб кетган, лекин Г. Мирзаева келмаган.
Тарафларга суд мажлиси 2020 йил 5 ноябрь куни соат 10.00 га белгиланганлиги тўғрисида чақирув хати берилган.
Бундан ташқари Г. Мирзаеванинг мобил телефонига +998 (74) 227-61-82 телефон рақами орқали (2020 йил 3 ноябрь куни соат 12.30 да) хабар қилинган ва суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаслик оқибатлари ҳақида тушунтирилган, шунингдек телеграмма ҳам берилган.
2020 йил 5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг суд мажлислари залида, ёпиқ суд мажлисида, тарафлардан жабрланувчи Д. Мўминова ва Ж. Юсупжонов, жабрланувчининг қонуний вакили С. Ахмедов, М. Сарибоева, З. Раҳимова, Г. Мирзаеванинг ҳимоячиси Д. Қорабоева ва Д. Мўминованинг ҳимоячиси Б. Тиллабоевларнинг иштирокида МЖтКнинг 40-моддасида назарда тутган ҳуқуқбузарликни содир этган Г. Мирзаевага нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатларини кўриш давомида ҳимоячи Д. Қорабоева унинг ҳимояси остида бўлган Г. Мирзаева “COVID-19” касаллигига чалинганлиги гумонланганлиги миуносабати билан анализ натижалари тасдиқлангунига қадар ишни бошқа кунга қолдириш ва иш муҳокамасини унинг иштирокида кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган, лекин суд муҳокамаси кейингига қолдирилмай, унинг аризаси рад қилинган.
Суд мажлисига Г. Мирзаева етиб келмаганлиги сабабли унга МЖтКнинг 294-моддаси (маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари) да кўрсатилган процессуал ҳуқуқ ва бурчларини тушунтиришни имкони бўлмаган.
Суд мажлиси 2020 йил 11 ноябрь куни соат 15.00 га қолдирилган.
Ҳозирда Г. Мирзаевага нисбатан МЖтКнинг 40-моддаси билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Андижон шаҳар маъмурий судиниг иш юритувида эканлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати