March 31, 2021

Н. ТУРДИБОЕВНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШИ ЮЗАСИДАН

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 2020 йил 18 июнда даъвогар Наби Турдибоевнинг жавобгар Самарқанд вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялари бошқармасига нисбатан “Буйруқларни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунлар учун иш ҳақи ундириш, етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди аппеляция инстанциясининг 2020 йил 18 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими билан аппеляция инстанциясининг 2020 йил 18 августдаги ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу инстанцияга юборилган.

Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг 2021 йил 4 мартдаги ажрими билан Фуқаролик процессуал кодексининг 419-2-моддаси талаблари асосидаОлий суд ажримида баён этилган кўрсатмалар бажарилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди

Жамоатчилик ва ОАВ билан

алоқалар бошқармаси