МАЪМУРИЙ ИШ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛАДИ
YouTube тармоғидаги эълон қилинган виеомурожаат юзасидан
Аризачи Р. Раҳматов Тайлоқ туман маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда Тайлоқ туман ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги 26-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Тайлоқ туман маъмурий судининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарорига асосан Тайлоқ туман ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги 26-К-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Биринчи босқич судининг қарорига нисбатан Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция тартибида протест ва манфаатдор тараф “DEXNAV BITON JBZ” МЧЖ раҳбари томонидан апелляция тартибида шикоятлар келтирилган.
Самарқанд вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2020 йилда 27 октябрдаги қарорига асосан вилоят прокурори ўринбосарининг апелляция тартибидаги протести ва манфаатдор тараф “DEXNAV BITON JBZ” МЧЖ рахбарининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи босқич судининг қарори бекор қилиниб, аризачи Р. Раҳматовнинг Тайлоқ туман ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги 26-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.
Ушбу маъмурий иш юзасидан аризачилар Р. Раҳматов ва Ў. Рафиқов томонидан Олий судга назорат тартибида келитирилган шикояти Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ўрганиб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати