December 15, 2020

М. ЭМИНОВАНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғидаги Муҳайёхон Эминованинг билдириши юзасидан

Даъвогар М. Эминова судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Марғилон шаҳар 24-умумий ўрта таълим мактабининг 2020 йил 7 январдаги 3-“К”-сонли буйруғи билан даъвогарга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўллаш ҳақидаги ҳамда 2020 йил 29 февралдаги 19-“К”-сонли буйруғи билан иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллаш ҳақидаги буйруқларини бекор қилишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 13 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар М. Эминованинг даъво талаблари қаноатлантиришдан рад қилинган.

Ҳозирги кунда М. Эминова томонидан ушбу суд қарорларидан норози бўлиб келтирган назорат тартибидаги шикояти Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ўрганилмоқда.

Шунингдек, даъвогар М. Эминова судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Марғилон шаҳар 24-умумий ўрта таълим мактабининг 2020 йил 9 сентябрдаги 37-сонли буйруғини бекор қилишни, 1-тоифали она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчиси лавозимига ишга тиклашни, мажбурий прогул учун иш ҳақи ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2020 йил 11 ноябрдаги ажрими билан тарафлар суд мажлисига келмагани сабабли даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.

Суднинг ушбу ажримига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида хусусий шикоят келтирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати