Кармана туман судлари томонидан сайёр қабул ўтказилди
2020 йил 19 октябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани, “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида туман судларининг раислари томонидан фуқароларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг судга тааллуқли масалалар бўйича марожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғоялари асосида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг маънавиятини ҳамда уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни-моҳияти суд амалиятидаги мисоллар билан тушунтириб ўтилди.
Хусусан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилофравишда муомала қилишдан иборат жиноятларнинг салбий ва Коррупция жинояти юзасидан алоҳида тўхталиб давлат ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан содир этиладиган мазкур жиноятнинг давлат равнақи учун олиб келадиган салбий оқибатлари ҳамда оилавий ажримлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фикр-мулоҳазлар билдирилди.
Табдир жараёнида судьялар томонидан - жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида тарғибот ва ташкилот ишлари олиб боришда аҳолига барчани огоҳликка, хушёрликка, атрофдагиларга бефарқ бўлмасликка ундашни, бу борада хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб баҳамжихат бўлиб мехнат қилиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан тегишлича жавоблар ва тушунтиришлар берилди.
Жасурбек Мавлонов,
жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси