СПОРТ - СОҒЛИҚ ГАРОВИ
Мамлакатимизда спортни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши бу соҳанинг нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради.
Хусусан, жорий йил 5 март куни давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Фармонга мувофиқ, илгариги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, унинг вазифа ва ваколатлари кенгайтирилди.
Бундан кўринадики, бу дунёда мамлакатни ҳеч бир соҳа спортчалик дунёга танита олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдикланган "Узбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соглом овкатланиш турмуш тарзини таргиб килиш буйича чора-тадбирлар" Дастури кабул килинган булиб, ушбу дастурнинг ижросини таьминлаш максвдида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари ҳамда Навоий вилоят иктисодий судлари бундай эзгу ҳаракатдан четда турмай, спорт машғлотлари билан мунтазам шуғулланиб, ташкил этилаётган мусобоқаларда якдиллик билан иштирок этиб келмоқда.
Шундай навбатдаги мусобақалардан бири, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Навоий шаҳар кўли атрофидан бошланди. Барча судьялар ва суд ходимлари шу ердан 3.000 метрга югуриш машқларини бажаришди.
Шундан сўнг, "Раис кубоги" доирасида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди биносида спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар давом эттирилди. Мусобоқа якунида ғолиблар аниқланди. Ушбу мусобақаларнинг кейинги босқичида қизғин тайёргарлик бошлаб юборилди.
Хуршид Асомов,
жиноят ишлари бўйича Навоий
вилоят суди катта мутахассиси