Сайёр қабул
Сир эмаски, судларнинг фаолияти барча соҳада одил судловни амалга ошириш, инсон ва фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.
Шу муносабат билан, навбаҳор туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича навбаҳор туман суди, фуқаролик ишлари бўйича навбаҳор туманлараро суди ва навбаҳор туман маъмурий судлари томонидан 2020 йилнинг 28 октябр куни навбаҳор туман ҳалқ қабулхонаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида суд раислари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари қабул қилиниб, муаамолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда муаммоларини ҳал этилиши таъминланди.
Жумладан, ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан жами 9 та мурожаат ва 1 та ташаккурномалар келиб тушди ва мурожаатлар ўрганилиб, унда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ш.Хамидов,
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси