September 17, 2020

С. ШЕРИПБАЕВАНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 21 август куни “O’zbekiston 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида берилган видеолавҳа юзасидан маълумот

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди иш юритувига даъвогар Света Шерипбаеванинг жавобгар Мақсудбек Нуниязовга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси 2020 йил 18 майда келиб тушган.

Шу куни суд раиси З. Султонов томонидан даъво аризани қабул қилиш ва фуқаролик иши қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилиб, суд мажлисида мазмунан кўриб чиқишлик учун 2020 йил 16 июнга тайинланган.

Ушбу фуқаролик иши 2020 йил 16 июнда даъвогар иштирокида мазмунан кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиб олишлари учун 3 ой муҳлат берилган.

Яраштириш чораси кўриш ҳақидаги ажрим 2020 йил 16 июнда Қўшкўпир тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига муҳокама қилиш ва эр-хотинни яраштириш чораларини кўриш учун юборилган.

Суднинг 2020 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан, тарафларни яраштириш имкони бўлмагани сабабли даъво қаноатлантирилиб, С. Шерипбаева билан М. Нуниязов никоҳдан ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати