Facebook ижтимоий тармоғида Муродбек Файзиев томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан
Аризачи “ELEVER ZIGOTA” МЧЖ раҳбари З. Зарипова жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан судга шикоят билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонасига Янгиобод қишлоқ ҳудудидаги туман давлат захира ерлари таркибидан маиший хизмат комплекси қурилишига ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисидаги 2644-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, аризачи “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонаси раҳбари М. Файзиев жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан судга шикоят билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2017 йил 19 сентябрдаги “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖга қарашли нотурар жой тоифасига кирувчи қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларни бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги 2545-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 19 фералдаги ҳал қилув қарори билан, аризачи “ELEVER ZIGOTA” МЧЖ раҳбари З. Зарипованинг шикояти қаноатлантирилиб, Қибрай тумани ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-харакатлари ғайриқонуний деб топилиб, Қибрай тумани ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 2644-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Аризачи“MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонасининг жавобгар Қибрай тумани ҳокимлигига нисбатан Қибрай тумани ҳокимлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 2545-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 3 июлдаги қарори биланЧирчиқ шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 19 фералдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий иш мазмунан қайта кўриб чиқишлик учун биринчи инстанция судига юборилган.
Юқоричирчиқ туман муъмурий судининг 2020 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, шикоят аризачи “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонаси раҳбари М. Файзиевнинг жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва Қибрай туман ҳокимининг 2017 йил 19 сентябрдаги 2549-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонасининг Қибрай туман филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклаш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Аризачи “ELEVER-ZIGOTA LTD” МЧЖ раҳбарининг жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 2644-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилган.
Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилган.
Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 2644-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 18 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари бундай хулосага келишларига, иш материалларига кўра аризачи “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖга Халқ депутатлари собиқ Орджоникидзе туман Кенгаши ижроия қўмитасининг 1990 йил 13 июндаги 231б/11-қарори ва Қибрай туман ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги 1013-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2000 йил 7 апрелдаги 309-сонли қарори асосида расмийлаштирилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2017 йил 24 августдаги ТО 0087978-рақамли гувоҳномаси мавжуд.
Қибрай туман ҳокимининг 2000 йил 7 апрелдаги 309-сонли қарорига кўра, “ELEVER ZIGOTA” наслчилик хўжалиги томонидан фойдаланиб келинган 109,73 гектар ер майдони ер турлари бўйича қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан “ELEVER ZIGOTA ЛТД” МЧЖга бириктирилган.
Қибрай туман ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги 1013-сонли қарорига кўра, “ELEVER ZIGOTA” МЧЖга ички қурилиш асосида ходимларга шахсий уй-жой қурилишига ажратилган ер майдонининг 0,17 га қисми таркибида болалар майдончаси, қариялар чойхонаси ва кичик туйхонаси бўлган маҳалла гузари қурилиши лойиҳалаштирилишига рухсат берилган.
Қибрай туман ҳокимининг 2017 йил 19 сентябрдаги 2549-сонли қарорига кўра, Қибрай тумани, Алишеробод маҳалла фуқаролар йиғини, Алишеробод кўчаси, 12б-уй манзилидаги “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖга қарашли бўлган жами 1 700,0 кв. метр ер майдонида жойлашган нотурар жой тоифасига кирувчи бино-иншоотлардан бошқа шахсга ўтказилишига рухсат сўралаётган қурилганлик даражаси 53 фоизни ташкил қилувчи 0001-литердаги бостирма ва 0002-литердаги бостирмадан иборат бино-иншоотларни бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилган.
Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 5 июндаги 1921-сонли қарорига асосан, У. Муратовага Алишеробод маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш қурмаслик шарти билан 0,16 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган.
Мазкур қарорга нисбатан Қибрай туман прокуратураси томонидан 2018 йил 27 июль куни 11/1-18-сонли протест келтирилган.
Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 8 августдаги 2499-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2018 йил 5 июндаги 1921-сонли қарори бекор қилинган.
“BEST REALTOR” МЧЖ Poytaxt Mintaqaviy Filiali воситачилигида 2018 йил 24 июлда ўтказилган 099-сонли олди-сотди шартномасига асосан, Қибрай тумани, Янгибод ҳудуди, Алишеробод маҳалласи, Алишеробод кўчасида жойлашган мулк бино ва иншоотлар 0,17 га ер майдонида жойлашган, 0001 бостирма умумий майдони 35,10 кв. м, 0002 бостирма умумий майдони 35,10 кв. м, умумий майдони 70,20 кв. ни “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖдан К. Усманов сотиб олган.
Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 2644-сонли қарорига кўра, “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонасига Янгиобод қишлоғи ҳудудидан 0,14 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси маиший хизмат комплекси қурилишига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
Халқ депутатлари собиқ Орджоникидзе туман Кенгаши ижроия қўмитасининг 1990 йил 13 июндаги 231б/11-қарори ва Қибрай туман ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги 1013-сонли қарори, туман ҳокимининг 2000 йил 7 апрелдаги 309-сонли қарори ўз кучида бўлиб, бекор қилинмасдан, захирага олинмасдан Қибрай туман ҳокимлиги томонидан 2018 йил 14 сентябрдаги 2644-сонли қарори қабул қилинган ва бунинг оқибатида “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишга тўсиқлар вужудга келтирилгани, Қибрай туман ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги 1013-сонли қарорига асосан “ELEVER ZIGOTA” МЧЖга ички қурилиш асосида ажратилган ер майдонининг 0,17 га қисми таркибида болалар майдончаси, қариялар чойхонаси ва кичик туйхонаси бўлган маҳалла гузари қурилиши лойиҳалаштирилишига рухсат берилгани, мазкур ҳолатда Қибрай туман ҳокимининг 2017 йил 19 сентябрдаги 2549-сонли қарори билан Қибрай тумани “Алишеробод”МФЙ, Алишеробод кўчаси, 12б-уй манзилидаги “ELEVER ZIGOTA LTD” МЧЖга қарашли бўлган жами 1 700,0 квадрат метр ер майдонида жойлашган нотурар жой тоифасига кирувчи бино- иншоотлар бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилгани, мазкур қарор қабул қилинаётганида “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонасининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузилмаган.
Чунки, “MUROD MEGA BIZNES” хусусий корхонасига Янгиобод қишлоғи ҳудудидан 0,14 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси маиший хизмат комплекси қурилишига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тўғрисидаги Қибрай туман ҳокимининг 2644-сонли қарори 2018 йил 14 сентябрда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан
ҳамкорлик бошқармаси