Г. АЛЛАНИЯЗОВАНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД

YouTube тармоғидаги фуқаро Г. Алланиязованинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Аризачи Г. Айекеева судга ариза билан мурожаат қилиб, Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Чимбой тумани маъмурий судининг 2018 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Г. Айекееванинг аризаси қаноатлантирилиб, Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилган.

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2018 йил 18 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг хал қилув қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантиришсиз қолдирилган.

Биринчи ва апелляция инстанциясининг суд қарорларидан норози бўлиб, учинчи шахс Б. Алланиязов назорат тартибидаги шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 29 апрелдаги қарори билан Чимбой тумани маъмурий судининг 2018 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2018 йил 18 октябрдаги қарори бекор қилиниб, иш бўйича аризачи Г. Айекееванинг аризасини қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида янги қарар қабул қилинган, учинчи шахс Б. Алланиязовнинг назорат шикояти қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари протестига асосан маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида кўрилиб, Раёсатнинг 2019 йил 30 августдаги қарори билан Чимбой тумани маъмурий судининг 2018 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2018 йил 18 октябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 29 апрелдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Қонликўл тумани маъмурий судининг 2019 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Г. Айекееванинг жавобгар Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига аризачи Г. Айекеева томонидан апелляция шикояти берилиб, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2019 йил 5 декабрдаги қарори билан Қонликўл тумани маъмурий судининг 2019 йил 21 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, аризачи Г. Айекееванинг апелляция шикояти қаноатлантиришдан рад қилинган.

Аниқланишича, Кегейди тумани, Халқабад шаҳарчасида жойлашган чойхона иморати Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг 1993 йил 19 октябрь кунги 002514-сонли ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига асосан Бахыт Алланиязовга тегишли бўлган.

Б. Алланиязовнинг ўғли М. Алланиязов Халқабад деҳқон бозори ҳудудида жойлашган бу чойхона иморатини қайта реконструкция қилаётганлиги, иморатнинг жойлашган ер майдонини бозор ҳудудидан чиқариб, алоҳида ҳужжатлаштириб беришни сўраган аризасига асосан Кегейли тумани ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 634-11-сонли қарори билан чойхона иморатини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги туман қабул қилиш комиссиясининг 2011 йил 10 ноябрдаги далолатномаси тасдиқланиб, Халқабад шаҳарчаси, Халқабад гузори кўчаси бўйида жойлашган Б. Алланиязовнинг фойдаланишига қабул қилинган қурилиш ости майдони 412.72 кв. м бўлган ҳусусий мулки «Чойхона» иморати «Алланиязов Махмуд» МЧЖ номига мулк ҳуқуқи белгиланган ва туман кўчмас мулк кадастр хизматига «Алланиязов Махмуд» МЧЖ номига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш топширилган.

«Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси М. Алланиязов 2016 йил 17 апрель куни вафот этган.

Ҳозирги кунда «Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси М. Алланиязовнинг қонуний никоҳдаги турмуш ўртоғи Г. Айекеева бўлиб ҳисобланади.

Иш судда кўрилганга қадар «Алланиязов Махмуд» МЧЖ мулкига нисбатан мерос очилмаган.

Аризачи Г. Айекеева судга шикоят ариза берганда «Алланиязов Махмуд» МЧЖ номидан эмас, балки жисмоний шахс сифатида ўзининг номидан мурожаат қилган.

Шу сабабли, унинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаган бўлиб ҳисобланади.

Г. Алланиязованинг YouTube тармоғида келтирган важлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

аризачи Г. Айекееванинг Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги иши юзасидан Қонликўл туман маъмурий судининг 2019 йил 21 октябрь кунги ҳал қилув қарори устидан аризачи Г. Айекеева апелляция шикояти бериб, суд қарорини кечикиб олганлиги сабабли апелляция шикоятини 3 кун ўтказиб, яъни 2019 йил 14 ноябрь куни берган.

Апелляция инстанцияси судьяси томонидан Г. Айекееванинг ўтказиб юборилган апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ўтказиб юборилган апелляция шикояти бериш муддатни узрли деб топилиб, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилиб, судлов ҳайъати аъзолари маслаҳатхонага кирганида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар бор эканлиги аниқланиб, МСИЮтК 156-моддасига асосан суд музокаралар қайта тикланди ва раислик қилувчи Г. Айекеевадан марҳум турмуш ўртоғининг мулкларига, шу жумладан «Алланиязов Махмуд» МЧЖ га нисбатан мерос иши очилганлиги ёки очилмаганлигини сўраб, агар меросхўрлик иши очилган бўлса ҳужжатларни тақдим этишини айтиб, ишнинг кўрилишини бошқа кунга қолдирди. Суд мажлиси 2019 йил 5 декабрь куни давом этиб, судлов ҳайъати Г. Айекееванинг тақдим этган ҳужжатларини ва бошқа ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилиб, қарорни ўқиб эшиттириб, раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга суд қарорининг мазмунини тушунтириб, Г. Айекеевага ўзининг номидан берганлиги сабабли суд томонидан унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилмаган деб топилганлигит тушунтирилди.

Тахтакўпир тумани маъмурий судининг 2020 йил 5 февраль кунги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи «Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари Г. Айекееванинг жавобгар Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига учинчи шахс вакили Г. Алланиязова томонидан апелляция шикояти берилиб, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2020 йил 19 мартдаги қарори билан Тахтакўпир тумани маъмурий судининг 2020 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, учинчи шахс вакили Г. Алланиязованинг апелляция шикояти қаноатлантиришдан рад қилинган.

Аниқланишича, аризачи «Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари Г. Айекеева томонидан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган Кегейли тумани ҳокимининг 2018 йил 18-июлдаги 667/07-сонли қарори Кегейли тумани прокурорининг 2018 йил 12 июлдаги протестига асосан қабул қилинган ва протест қаноатлантирилиб, Кегейли тумани ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 634-11-сонли қарорининг Халқабад шаҳарчаси, Халқабад гузори кўчаси бўйида жойлашган чойхона иморати Б. Алланиязовдан фуқаро Алланиязов Махмуднинг бошқарувидаги «Алланиязов Махмуд» МЧЖга ўтказиш ҳақидаги 2 ва 4-бандлари бекор қилинган.

Кегейли тумани прокурорининг 2018 йил 12 июлдаги протести туман ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 634/11-сонли қарори билан Б. Алланиязовнинг мулк ҳуқуқи бузилганлиги сабабли орадан 6 йил 8 ой ўтиб берилган.

Б. Алланиязов низоли иморатга 002514-сонли давлат ордерига асосан мулк ҳуқуқига эга бўлган.

«Алланиязов Махмуд» МЧЖ номига низоли иморат жойлашган ерга бўлган ҳуқуқ туман ҳокимининг 407-10-сонли қарорига асосан 2013 йил 2 октябрда 585783-сонли гувоҳнома билан рўйхатга олинган.

Чойхона иморатига бўлган ҳуқуқ бўлса, 2013 йил 2 октябрда ТА 1964392-сонли гувоҳнома билан Кегейли тумани ҳокимининг 407-10-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган.

«Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси М. Алланиязов 2016 йил 17 апрель куни вафот этган.

Ҳозирги кунда «Алланиязов Махмуд» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси М. Алланиязовнинг қонуний никоҳдаги турмуш ўртоғи Г. Айекеева ҳисобланади.

Кегейли тумани ҳокимлиги ўзининг 2018 йил 18 июлдаги 667/07-сонли қарорининг 2 ва 4-бандларини бекор қилишда тарафлар ўртасида иморатга нисбатан низо борлигини, ушбу масала бўйича фуқаролик судининг апелляция инстанциясида иш кўрилаётганлигини, иш судда кўрилиши лозимлигини эътибордан четда қолдириб, қонун талабларини бузган ҳолда бир томонлама ўз қарорини бекор қилган.

Шунингдек, Кегейли тумани прокуратураси туман ҳокими қарорига протест келтирганлиги ҳамда Кегейли тумани ҳокимлиги эса прокурор томонидан ҳоким қарорига протест келтирилганлиги ҳақида «Алланиязов Махмуд» МЧЖни хабардор этмаган.

Судлов ҳайъати, юқоридаги ҳоким қарори қонун ҳужжатларига хилоф равишда қабул қилинган ва «Алланиязов Махмуд» МЧЖнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган деган хулосага келган.

Г. Алланиязованинг YouTube тармоғида келтирган важлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2020 йил 19 мартдаги қарори билан Тахтакўпир тумани маъмурий судининг 2020 йил 5 февраль кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Мазкур иш юзасидан апелляция инстанциясининг суд мажлисида учинчи шахс Г. Алланиязова суд мажлисига журналист ёки блогер иштирок этишига рухсат беришини илтимос қилди, судлов ҳайъати Г. Алланиязованинг ушбу илтимосномасини қаноатлантириб, журналист ёки блогер олиб келган бўлса суд мажлисида иштирок этиши мумкинлигини билдирди, Г. Алланиязова суд мажлиси кейинга қолдирилган тақдирда журналист ёки блогер олиб келишини маълум қилган.

Учинчи шахс Б. Алланиязов томонидан суд қарорларига назорат тартибида шикоят келтирилиб, Ўзбекстон Республикаси Олий судининг судьяси М. Эшимбетовнинг 2020 йил 16 ноябрдаги ажрими билан назорат шикояти иш юритишга қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан маъмурий ишнинг кўрилиши 2020 йил 15 декабрь куни соат 10.00 га белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати