YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро М. Муталованинг видеомурожаати юзасидан
М. Муталова жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2018 йил 8 январдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида, М. Муталова уй қамоғида сақланган 8 ой 12 кун муддат озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисоблаган ҳолда унга нисбатан тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан узил-кесил 7 йил 9 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.
Бинобарин, М. Муталовага нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли ҳукм қилинган ва 3 йил синов муддати белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2019 йил 24 декабрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2019 йил 24 декабрдаги ажрими Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 18 декабрдаги ажрими билан бекор қилиниб, иш янгидан кассация тартибида кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилган.
2021 йил 13 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилган.
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 9 мартдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлган М. Муталова Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят билан мурожаат қилган бўлиб, ҳозирда унинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинади.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан
алоқалар бошқармаси