Конституция-бахтимиз қомуси
Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Инсoн ҳуқуқлaри вa эркинликлaригa риoя қилишнинг тaъминлaниши дeмoкрaтик ҳуқуқий дaвлaт вa фуқaрoлик жaмияти бaрпo этишнинг муҳим шaрти ҳисoблaнaди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси Наманган вилоят филиали раиси томонидан НамДУ қошидаги академик лицейда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоевнинг “Истакларим” номли ҳамда таниқли ёзувчи Шохрух Акбаровнинг “касби корим адолат бўлди” номли тарихий-ҳужжатли китоблари лицей кутубхонасига туҳфа қилинди.
Дониёр Тожибоев,
Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси Наманган вилоят филиали раиси