December 9, 2020

Йўл харитаси ижроси таъминланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси ва судьялари томонидан "Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси"нинг 40-банди ҳамда алоҳида график ижросини таъминлаш мақсадида туман ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, сайёр суд мажлислари ўтказилиб, давра суҳбати давомида ёшларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш берилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди