Спорт – соғлик гарови
2020 йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизмида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастурини ижроси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари судья ва суд ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” ҳамда шахмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақалари ўтказилди.
Мусобақада фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлараро судларида ғолибликни қўлга киритган судья ва ходимлар ўзаро беллашдилар.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақаларда стол тенниси бўйича “Раис кубоги” бўйича 1-ўринга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судья ёрдамчиси Сардор Шамсуддинов лойиқ топилган бўлса, шахмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақасида 1-ўрин фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Бекзод Гадоевга насиб этди.
Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақасида 1-ўринга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судья ёрдамчиси Нигора Кадирова лойиқ деб топилди.
Шунингдек, мусобақаларда 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам аниқланиб, барча совриндорларга фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Уткир Холов томонидан медал ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Келгусида судья ва суд ходимлари спорт Дастури доирасида бошқа спорт мусобақалари билан хусусан мини-футбол ва 3, 5 км масофаларга марофонлар ташкил этиш белгилаб олиниб, оммавий спортнинг бошқа турлари билан ҳам доимий шуғулланиб бориш соғлом бўлишнинг асосий мезони эканлиги айтилди.
Хуршида Юсупова,
Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро
суди девонхона мудири