June 4, 2020

БОЛАЛАР ҲАЁТИМИЗ МАЗМУНИ

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.

Андижон вилоят маъмурий суди томонидан “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят суди судьяси О.Баракабаев, судья катта ёрдамчиси Б.Қурбанов билан биргаликда Андижон шаҳридаги вилоят болалар меҳрибонлик уйига ташриф буюриш одат тусига айланган. Мана 3-йилдирки меҳрибонлик уйи мутасаддилари билан ўзаро боғланиб, болаларнинг хоҳиш ва истаги асосида улар учун зарур бўлган маҳсулотлар олиб борилмоқда. Жорий йилда ҳам шароит ва вазиятни инобатга олган болаларнинг истагидан ташқари, гигиеник воситалар ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун керакли маҳсулотларни топширишди.

Албатта, бу эҳтиромдан меҳрибонлик уйи тарбиячи ва тарбияланувчилари беҳад мамнун бўлиб, суд ходимларига ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Баҳодир Қурбонов,

Андижон вилояти маъмурий суди судья катта ёрдамчиси