ФУҚАРОЛИК ИШИ ЮРИТИШДАН ТУГАТИЛГАН
YouTube тармоғида Н. Тўраева ва унинг сингиллари томонидан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот
Даъвогар - Б. Тўраеванинг жавобгарлар - М. Тўраева ва Ангор туман 2-сонли давлат нотариал идорасига нисбатан “Ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига мурожаат қилган.
Мазкур иш бўйича 2020 йил 26 июнда фуқаролик иши қўзғатилиб, фуқаролик ишини суд мажлисида кўриш 2020 йил 9 июль кунига тайинланган.
Фуқаролик иши бўйича тарафларга 2020 йил 9 июль, 20 июль ва 3 август кунларига чақирув хатлари юборилган бўлсада, суд мажлисига тарафлар келмаган.
Иш бўйича манфаатдор тарафлар судга даъвогар Б. Тўраеванинг вафот этганлигини маълум қилган.
Ангор тумани ФХДЁ бўлимида 2020 йил 16 июлда 4-1911-20-00292-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган ўлим ҳақидаги гувоҳномасига кўра, Б. Тўраева 2020 йил 8 июль куни вафот этган.
Шу боис, суднинг 2020 йил 3 август кунидаги ажрими билан даъвогар - Б. Тўраеванинг жавобгарлар М. Тўраева ва Ангор тумани 2-сонли давлат нотариал идорасига нисбатан “Ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида”ги даъво аризаси иш юритишдан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати