МАҲАЛЛАДА САЙЁР УЧРАШУВ
Нукус туманлараро иқтисодий суди раиси З.Ҳасанова раислигида Нукус шаҳар “Дослық гузары” МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда суд раиси томонидан республикамизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, профессионал суд корпусин ташкил қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берди.
Маърузачи ўз сўзида, давлатимизда суд-ҳуқуқ тизимини чуқур либераллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, судлар фаолиятининг ошкоралигини ва шаффофлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли химоя қилинишини таъминлаш, халқнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.
Тадбирда суд раиси томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди