September 24, 2020

Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 49-баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқиб, тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида бир мунча ишлар амалга ошириб келинмоқда.


Шунингдек, қўшма қарор 42-бандида белгиланган судлар ва тергов органлари ходимларининг малакаси, амалий кўникмалари ва маънавиятини юксалтириш борасида, ёш терговчиларнинг жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида амалиёт ўташ тартиби жорий этилган бўлиб, Яшнобод туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ТБ катта суриштирувчи катта лейтенант Т.Исанов ва Яшнобод туман ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ТБ терговчиси катта лейтенант С.Утемуратовлар амалиёт ўтамоқда. Бундан ташқари, судлар ва тергов органларини коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида, судьялар, прокурорлар, ички ишлар органлари масъул ходимлари билан биргаликда, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилиб, ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 23 сентябрь куни ҳам давра суҳбати ташкил қилиниб, жиноят ишларини судда кўришда аниқланган, тергов жараёнида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яшнобод туман суди