Ш. САФАРОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН
«Daryo.uz» сайтида эълон қилинган «Эрим бир неча киши томонидан ўлдирилган, аммо прокуратура бир кишини айблаш билан кифояланмоқда». Эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл адолат истамоқда» сарлавҳали мақола бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан Шамшир Сафаровга оид жиноят иши 2020 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди иш юритувига келиб тушган, ушбу суднинг 11. 03. 2020 йилдаги қарорига асосан 18. 03. 2020 йил соат 10:30 да ЖИБ Ғузор туман суди биносида кўриб чиқилиши белгиланган, Ш. Сафаровга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 мартдан бошлаб инфекцияга қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган, шунга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 23 мартдаги 8-сонли буйруғи билан ИИВ тизимидаги барча ЖИЭКларида ҳамда Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни суд биноларига олиб чиқиш қатиян ман этилган.
Жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб Республика ҳудуди 3 тоифага бўлиниб, карантин бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланган, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖИЭБ 5-сонли тергов ҳибсхонасининг 2020 йил 25 майдаги 1531-сонли хатига асосан, суд жараёнларини онлайн алоқа орқали кўрилишига йўл қўйилган, мазкур жиноят ишини 2020 йил 12 июнда онлайн тарзда кўриб чиқилишига судланувчи ва тарафлар буткул эътироз қилишган, Ғузор туман ИИБда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси мавжуд эмас.
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2020 йил 2 июлдаги ажримига асосан судланувчи Ш. Сафаровни Қамаши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига этап қилиш ҳақида ажрим чиқарилган. Бироқ, Қамаши туман ИИБ бошлиғи ва ходимларида коронавирус аломатлари аниқланганлиги сабабли ИИБ биноси тўлиқ карантинга олинган, ажрим ижроси таъминланмаган.
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2020 йил 20 июлдаги ажримига асосан судланувчи Ш. Сафаровни Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига этап қилиш ҳақида ажрим чиқарилган, Қарши туман ИИБнинг алоқа хатида, Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 7 июлдаги 33-сонли баёни асос қилиниб, ажрим ижроси таъминланмаган.
Ушбу жиноят ишини кўришнинг икки ойлик муддати тугаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди раиси томонидан 2020 йил 28 сентябрга қадар, яъни тўрт ойга муддат узайтирилган.
ЖИБ Ғузор туман судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан судланувчи Ш. Сафаров Қамаши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига этап қилинган, 2020 йил 5 августда суд мажлиси бошланган, суд мажлисида гувоҳлар С. Муқимова, А. Турсуналиева, Б. Тошевлар сўроқ қилинган, 2020 йил 19 август соат 14:30 га қадар танаффус эълон қилинган.
2020 йил 19 августда бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчи З. Муқимова ва гувоҳ Ш. Турдиев сўроқ қилинган, гувоҳлар Д. Бадалов, Ш. Усмонов, Б. Умрзоқовлар суд мажлисига келмаганлиги сабабли 2020 йил 20 август соат 14:30 га қадар танаффус эълон қилинган.
2020 йил 20 августда бўлиб ўтган суд мажлисида гувоҳ Д. Бадалов мажбурий тартибда келтирилган, сўроқ қилинган, гувоҳлар Ш. Усмонов ва Б. Умрзоқов судга келмаганлиги сабабли 2020 йил 21 август соат 14:30 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 21 августда бўлиб ўтган суд мажлисида гувоҳ Ш. Усмонов мажбурий тартибда келтирилган, сўроқ қилинган, гувоҳлар келмаганлиги сабабли 2020 йил 25 август соат 14:30 га қадар танаффус эълон қилинган.
2020 йил 25 августда бўлиб ўтган суд мажлисида (судланувчи адвокатининг илтимосига асосан) гувоҳ Н. Исмоилов сўроқ қилинган, гувоҳ А. Шаропов судга келмаганлиги сабабли 2020 йил 26 август соат 14:30 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 26 августда бўлиб ўтган суд мажлисида гувоҳ А. Шаропов келган, лекин жабрланувчи ва унинг адвокатлари узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги сабабли 2020 йил 3 сентябрь соат 14:00 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 3 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида гувоҳ А. Шаропов келган, лекин жабрланувчи ва унинг адвокатлари узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги сабабли 2020 йил 8 сентябрь соат 14:00 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 8 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчи ва унинг адвокатлари узрсиз сабабларга кўра келмаган, уларнинг иштирокисиз суд мажлиси ўтказилиши муҳокама қилиниб, мажбурий тартибда келтирилган гувоҳ Б. Умрзоқов сўроқ қилинган, 2020 йил 14 сентябрь соат 14:00 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 14 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Ш. Сафаров сўроқ қилинган, 2020 йил 21 сентябрь соат 14:00 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
2020 йил 21 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида (судланувчи адвокатига илтимосига асосан) гувоҳ А. Тўраев сўроқ қилинган, 2020 йил 28 сентябрь соат 14:00 га қадар суд мажлисига танаффус эълон қилинган.
Мазкур ишни кўришнинг тўрт ойлик муддати тугаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан 2020 йил 28 октябрга қадар, яъни беш ой муддатга узайтирилган.
2020 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчининг адвокати илтимосномаси қаноатлантирилган ва жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417-моддаларига асосан терговга қайтариш ҳақида ажрим чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати