January 22, 2021

Абдурасул Эранов Наманган вилояти судининг раиси лавозимида иш бошлади

Наманган вилояти суди биносида 2021 йил 22 январь куниПрезидентимизнинг тегишли Фармойишига кўра Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган Эранов Абдурасул Ғаппоровични жамоатчиликка таништириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов, Наманган вилоят ҳокими в.б. Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора раҳбарлари иштирок этдилар.

Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов ўз сўзида Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбарилар тўғрисида” ги Фармони билан жорий йил бошидан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланганлигини таъкидлаб, шунга кўра вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилгани, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашуви сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция ташкил қилинганлигини маълум қилиб, янги иш бошлаётган суд раисини давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиб, одил судловни таъминлаш йўлида самарали фаолият юритишига эзгу истаклар билдирди.