Ўқув семинари
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар прокуратурасида белгиланган иш режасига асосан ўқув семенари ўтказилди. Ўқув семенарда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов маъруза қилди.
Ўқув семенар мавзуси “Меҳнат низоларининг судлар томонидан ҳал этилиши” ҳақида бўлиб, тадбирда ушбу тоифадаги низоларни ҳал этилиши хусусиятларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, хусусан фуқаролар меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилишда дастлаб ҳудудийлик ва судловга тааллуқлилик бўйича қайси судга мурожаат қилиш лозимлигини билишлари, бундай тоифадаги ишлар бўйича ходимлар давлат божи тўлашдан озод қилинганликлари, меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилишнинг алоҳида муддатлари белгиланганлиги, бунда даъво муддатини қачондан бошлаб ҳисоблаш ҳам муҳим ўрин тутишлиги, иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш масъулияти юклатилганлиги, иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллашда белгиланган муддатларга риоя қилинганлиги, иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатларга хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир ведиоконференция режими орқали ўтказилиб, унда Тошкент шаҳар прокуратасининг фуқаролик судларида прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими прокурорлари, Тошкент шаҳридаги туман прокурорларининг судлар соҳаси бўйича ўринбосарлари ва прокурор ёрдамчилари иштирок этишиб, маъруза юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
С.Ганиев,
Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро
суди судья ёрдамчиси