Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон тўлов тизими (billing.sud.uz)
2019 йилнингапрель ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон тўлов тизими” рукни орқали давлат божлари ва судга мурожаат қилишдаги бошқа ҳаражатлар суммасини онлайн тарзда тўлаш учун ягона биллинг тизими яратилган.
Бу билан фуқароларга бир қатор қулайликлар яратилди:
- судга мурожаат қилганлик учун тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари ва бошқа реквизитлар қўлда тўлдирилмайди;
- амалга оширилган тўловлар учун банклар томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида алоҳида тасдиқ талаб этилмайди;
- тўловлар исталган усулда (жумладан “CLICK”, “Payme” ва “Upay” электрон мобил тўлов тизимлари орқали) амалга оширилиши мумкин;
- суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади ва буни тасдиқловчи маълумотни судга тақдим этиш шарт бўлмайди.
Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади.
Каналга уланиш 👉@oliysuduz