October 2, 2020

М. НАЗАРОВНИНГ ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғидаги М. Назаровнинг жиноят иши бўйича эълон қилинган бир неча билдиришлар юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2018 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра, Музаффар Назаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддасига асосан 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи М. Назаровдан жабрланувчи Ш. Гаеповнинг фойдасига 422 336 541 сўм моддий зарар ундириш, М. Назаровдан пора предмети сифатида 11 355 540 сўм давлат фойдасига ундириш белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2017 йил 5 октябрдаги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажримига асосан хатланган:

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Гулшан” кўчаси 5Д уйда жойлашган “Сурхон Транс Оил” МЧЖга қарашли “Ойбек” ошхонаси;

Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил ҚФЙ “Паррандачилик” маҳалласида жойлашган автомашиналарга пропан газ қуйиш ва техник хизмат кўрсатиш маркази – “Пропан газ” шахобчаси;

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Ибн-сино” кўчаси 8-уй манзилидаги ер майдони;

“Проф-Гроуп” МЧЖ раҳбари Ж. Солиевга сотилган 12 сотих ер майдони;

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Халқлар дўстлиги майдони ҳудудида жойлашган “Афросиёб” кафе биноси жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратилиб, етказилган зарар қопланганидан сўнг давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 6 ноябрдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгартирилиб, судланувчи М. Назаровдан жабрланувчи Ш. Гаеповнинг фойдасига 1 988 616 658 сўм моддий зарар ундириш белгиланган, жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2017 йил 5 октябрдаги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажримига асосан хатланган:

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Гулшан” кўчаси 5 Д уйда жойлашган “Сурхон Транс Оил” МЧЖга қарашли “Ойбек” ошхонаси;

Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил ҚФЙ “Паррандачилик” маҳалласида жойлашган автомашиналарга пропан газ қуйиш ва техник хизмат кўрсатиш маркази – “Пропан газ” шахобчаси ҳозирги кундаги бозор баҳосида нархланиб, шундан тушган пул маблағи жиноят натижасида етказилган Ш. Гаеповга етказилган етказилган зарарни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Термиз бўлими ва Чел эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ Термиз филиали томонидан ажратилган кредитларнинг қолган зарар суммаларини қоплашга қаратилсин, етказилган зарар қопланганидан сўнг қолган сумма давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

Суд ҳукмининг жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2017 йил 5 октябрдаги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими билан хатланган:

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Халқлар дўстлиги майдони ҳудудида жойлашган “Афросиёб” кафе биноси;

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Ибн-сино” кўчаси 8-уй манзилидаги ер майдони;

“Проф-Гроуп” МЧЖ раҳбари Ж. Солиевга сотилган 12 сотих ер майдони жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратилиши, етказилган зарар қопланганидан сўнг давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган қисми бекор қилинган ҳамда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Ибн-сино” кўчаси 8-уй манзилидаги ер майдони ва “Проф-Гроуп” МЧЖ раҳбари Ж. Солиевга сотилган 12 сотих ер майдонига қўйилган тақиқ бекор қилинган.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати