September 30, 2020

ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ДАЪВОЛАРНИНГ СУДДА КЎРИЛИШИДА ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ

Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида “Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик фаолияти субъектларини қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари Ш.Ғофуров, С.Жакеев, Б.Джумае ва фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Н.Расулов, Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари, ташкилот ва корхоналарнинг масъул ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослари иштирок этишди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда “Covid-19” пандемияси тарқалиши муносабати билан эълон қилинган карантин чекловларининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарши кескин курашиш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хусусан бу борада суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, тадбиркорлик субъектлари томонидан ёки уларга нисбатан тақдим қилинган даъво аризаларининг иқтисодий судлар томонидан кўрилишида юзага келаётган мавжуд муаммолар ва мазкур ҳолатларни олдини олиш ҳамда келгусида йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар, низоларни судгача ҳал этиш ва судларга электрон даъво аризалари тақдим қилиш амалиётини янада кучайтириш, банкротликка оид ишларни кўришнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашилиб, тадбир иштирокчиларининг таклиф-мулоҳазалари тингланди.

Учрашув давомида судьялар тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида давра суҳбатининг мазмун-моҳияти Навоий вилоят телевидениси орқали ёритилди.

Шерзод Ғофуров,

Кармана туманлараро

иқтисодий суди судьяси