September 29, 2020

Мирзо Улуғбек туманида Одил судловни амалга оширишда тергов органлари фаолиятининг сифатини ошириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Бугун, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Инха” университетида ОАВ иштирокида “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси” ижроси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Йўл харитасида одил судлов сифатини оширишга қаратилган масалалар, яъни фуқароларнинг тергов жараёнида ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, тергов сифатини ошириш мақсадида дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда бир ҳаракат учун бир неча моддалар билан айб эълон қилиш амалиётига барҳам бериш, жиноят иши материалларини ихчамлаштириш ва жиноят ишига фақат даҳлдор бўлган далилларни бириктириш амалиётини жорий этиш ҳамда Йўл харитасида белгиланган бошқа масалалар ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олиниб, Муҳтарам юртбошимиз томонидан суд ва тергов органлари олдига қўйган ўта шарафли ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда бор билим-тажриба ва салоҳиятни сафарбар этиш ҳар бир судья ва суриштирувчи ва терговчиларга уқтирилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман суди