October 9, 2020

Н. ЖАҲОНБОЕВАНИНГ ИШИГА ОИД

YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Нодира Жаҳонбоеванинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Даъвогар Н. Жаҳонбоева судга жавобгар И. Қодиржоновга нисбатан никоҳ давомида сотиб олинган савдо дўконини бўлиш ҳақидаги даьво ариза билан мурожаат қилиб, унда никоҳ давомида сотиб олинган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Охунбобоев шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган савдо дўконини бўлишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2015 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниб, жавобгар И. Қодиржонов раҳбарлик қилаётган “Нозима бону сервис” хусусий корхонасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, Охунбобоев шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Савдо дўкони ва ошхона” бино-иншоатлари даъвогар Н. Жаҳонбоева билан жавобгар И. Қодиржоновнинг никоҳ давомида сотиб олинган умумий мулки деб топилган ва умумий фойдаланишда қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 14 мартдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган ва “Нозима бону сервис” хусусий корхонасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, Охунбобоев шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Савдо дўкони ва ошхона” биносини биринчи қаватида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 22,4 кв. м бўлган бир хонадан иборат қисми даъвогар Н. Жаҳонбоевага, бинонинг иккинчи қаватида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 72,8 кв. м бўлган уч хонадан иборат қисми жавобгар И. Қодиржоновга бўлинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайатининг 2020 йил 14 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2015 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 14 мардаги ажрими бекор қилиниб, даъвогар Н. Жаҳонбоева жавобгар И. Қодиржоновга нисбатан никоҳ давомида сотиб олинган савдо дўконини бўлиш ҳақидаги даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати