December 1, 2020

МАЪМУРИЙ ИШ ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИГА ЮБОРИЛГАН

YouTube тармоғидаги фуқаро Х. Эгамбердиеванинг видеомурожаати юзасидан

Қоракўл туман ИИБ томонидан МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан Х. Эгамбердиева ва Г. Ҳимматовага оид тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари, шунингдек, МЖтКнинг 41-моддаси билан Г. Ҳимматова ва Н. Самадовга оид ҳамда МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан А. Самадовга оид маъмурий иш ҳужжатлари 2020 йил 30 июнь куни Қоракўл туман маъмурий судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган бўлиб, мазкур маъмурий ишлар Қоракўл туман маъмурий судининг 2020 йил 30 июндаги ажримига мувофиқ бирлаштирилган.

Маъмурий иш суд томонидан 2020 йил 2 июль куни кўриб чиқилиб, маъмурий иш юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Қоракўл туман ИИБга қайтарилган.

Ушбу маъмурий иш 2020 йил 7 ноябрь куни Қоракўл туман ИИБ томонидан қонуний қарор қабул қилиш учун Қоракўл туман маъмурий судига қайта юборилган бўлиб, Қоракўл туман маъмурий судининг 2020 йил 17 ноябрдаги қарорига асосан мазкур маъмурий иш юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Қоракўл туман ИИБга қайтарилган.

Маъмурий иш юзасидан қўшимча суриштирув ишлари амалга оширилиб, 2020 йил 25 ноябрь куни иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Қоракўл туман маъмурий судига юборилган бўлиб, суд 2020 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан МЖтКнинг 278-моддаси (материалларни прокурорга топшириш) талабларига мувофиқ мазкур иш юзасидан жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида маъмурий иш Қоракўл туман прокуратурасига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати