March 2, 2020

Жиззах вилоят маъмурий суди Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўқув семинар ўтказди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш киритилиб унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларига МЖтКнинг 2491-моддасига асосан ушбу кодекснинг 119, 132 ва 2041-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилиши, 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилиши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслар ҳисобланиши белгиланган.

Жиззах вилоят маъмурий суди девонхона мудири Ю.Қудратов семинар машғулотида иштирок этиб, ҳуқуқбузарлик юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларни судга юборишнинг МЖтКнинг 281 ва 282-моддасида белгиланган тартиби, Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимларига маълумотларни “E-XSUD” базасига киритиш тартиби ва уларни юбориш муддати тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.

Семинар давомида Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 Жиззах вилоят маъмурий суди